Пара таэквондочиларимиз Осиё очиқ чемпионатида 7 та медаль қўлга киритишди
Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
17-19 май кунлари Вьетнамнинг Дананг шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада 7 нафар спортчимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди:
Жумладан, Гулжаной Наимова (+65 кг) ўз вазн тоифасида олтин, Камола Жўраева (-57 кг) кумуш, Зиёда Исоқова (-47 кг), Зухриддин Тоҳиров (-63 кг), Лочин Холиқов (-70 кг), Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг) ва Асад Тоштемиров (+80 кг) бронза медалларига сазовор бўлди.
Дунёнинг 27 давлатидан пара таэквондочилар иштирок этган ушбу мусобақани терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг