Пара таэквондо: Ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Хабар берганимиздек, кеча Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Мусобақанинг дастлабки кунида ўсмирлар ўртасида ғолиблар аниқланди. Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилояти жамоалари етакчилар қаторида эътироф этилди. Қизлар Карима Мелиқўзиева, Эъзоза Сапармуродова, ўғил болалар орасида эса Ҳасан Тошпўлатов ҳамда Муҳаммадсодиқ Усмонов мутахассислар эътиборига тушди.
Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди. Ғолиблар медаль ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.
Бугун катталар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг