Пара таэквондо: ҳамюртларимиз Гран-при турнирида 4 та медални қўлга киритишди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Кеча Болгария пойтахти София шаҳри мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-при турнири якунланди.
Эътиборлиси, дунёнинг энг кучли пара таэквондочилари иштирок этган ушбу нуфузли мусобақа вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди. 5 нафар спортчи билан баҳсларда қатнашган делегациямиз якунда 4 та медалга сазовор бўлди.
Жумладан, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова (+65 кг) доимгидек ғолибликни ҳеч кимга бермади, эркаклар ўртасида Санжар Мухторов (-58 кг) ҳамда Асадбек Тоштемиров (-80 кг), аёллар ўртасида эса Зиёда Исоқова (-47 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси сайёрамизнинг 30 га яқин давлатидан 200 нафарга яқин спортчи қатнашган нуфузли мусобақада 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг