Пара таэквондо: Европа очиқ чемпионатида навбатдаги медаль қўлга киритилди

16:28 22 Май 2022 Спорт
872 0

Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Англиянинг Манчестер шаҳрида пара таэквондо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Туркия, Сербия ва Буюк Британия вакилларига қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз Асадбек Тоштемиров якунда делегациямиз ҳисобига кумуш медални ёздириб қўйишга эришди.

Қайд этиш лозимки, вакилимиз ушбу натижадан сўнг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига 15 рейтинг очкосига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер