Пара енгил атлетика: ҳамюртларимиз Гран-Прида 6 та медаль қўлга киритишди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Пара енгил атлетика бўйича Тунис мезбонлик қилган халқаро Гран-Прининг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.
Жумладан, эркаклар ўртасида Ф37 классида ядро улоқтириш баҳсларида икки нафар ҳамюртимиз — Муҳаммад Рихсимов ҳамда Қудратулло Маъруфхўжаев совриндорлар сафидан жой олди.
Рихсимов 13,86 метр натижа билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, 12,87 метр натижа қайд этган Маъруфхўжаев бронза медалига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида Ф13/46 классида найза улоқтириш баҳсларида эса Шахинахон Йигиталиева 32,20 метр натижа билан 3-ўринни банд этди ва терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини ёздириб қўйди.
Шу тариқа пара енгил атлетика терма жамоамиз Тунис Гран-Присини 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 6 та медаль билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг