Пахтаободда замонавий мажмуа ишга туширилди

13:03 29 Август 2025 Жамият
92 0

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида Пахтаобод туманида янги, замонавий шароитларга эга бўлган 120 ўринли туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди.

— Мазкур тиббиёт муассасаси кенг ва ёруғ хоналар, қулай хизмат бўлимларига эга экан, — дейди меҳнат фахрийси Арофатхон Сайдуллаева. —Шунингдек, унда замонавий тиббий ускуналар ўрнатилиб, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларнинг соғлигини асраб-авайлаш учун барча зарур имкониятлар яратилган.

Янги қурилган комплекс тумандаги оилалар учун катта қулайлик бўлади. Айниқса, шу пайтга қадар турли сабабларга кўра туман ташқарисига боришга мажбур бўлган аёлларга энди замонавий ва сифатли тиббий хизмат ўз ҳудудларида тақдим этилади.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?