«Пахтакор» ёшлар жамоаси кетма-кет иккинчи бор чемпион бўлди
Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Жар» стадионида Ўзбекистон У19 чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий сайти хабар берди.
Финал баҳсида «Пахтакор» У19 клуби «Насаф» У19 жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 4:1 ҳисобида «шерлар»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ғолиб жамоа сафида голларга Даврон Тўлаганов (дубль) ва Якҳё Уринбоев муаллифлик қилди. Яна бир гол эса Жамшид Бердимуродов томонидан автогол тарзида киритилди. «Насаф» жамоасининг ягона жавоб голига Лазизбек Эргашев муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Пахтакор» ёшлар жамоаси кетма-кет иккинчи бор Ўзбекистон У19 чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг