«Пахтакор» уч нафар футболчининг трансферини эълон қилди
«Пахтакор» клуби 3 та футболчининг трансферини эълон қилди. Бу ҳақида клубнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Унга кўра, 2019–2023 йилларда ушбу клубда тўп сурган ва жамоа билан 5 марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган посбон Санжар Қувватов жамоага қайтган. Дарвозабон ўтган мавсумни Навоийнинг «Қизилқум» клубида ўтказган эди.

Шунингдек, «шерлар» узоқ йиллар мобайнида Қаршининг «Насаф» клуби шарафини ҳимоя қилиб келган Ойбек Бозоров ва Шерзод Насруллаев билан ҳам келишувга эришган. Ҳар икки футболчи 2026-йилги мавсумни Тошкент клуби сафида ўтказади.
Клубнинг Телеграм каналида берилган расмлар шуни кўрсатадики, янги футболчиларнинг жамоадаги рақамлари ҳам маълум бўлиб улгурган. Унга кўра, Санжар Қувватов 35 рақамда, Ойбек Бозоров 77 рақамда ва Шерзод Насруллаев 34 рақамда тўп сурадилар.
Маълумот учун, «Пахтакор» клуби қишки трансферлар ойнасида яна 7 та футболчи билан шартнома имзолаш имкониятига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг