«Пахтакор» Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди
Кеча, 29 октябрь куни Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда «Пахтакор» ва «Бухоро» клублари ўзаро тўқнаш келди.
Ажойиб ўтган ўйин 1:0 ҳисобида «пойтахтликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда киритилган ягона голга 62-дақиқада Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилди.
Шунингдек, учрашув бош ҳаками 90+3 дақиқада «Бухоро» футболчиси киритган голни пассив офсайд ҳолати сабаб бекор қилди.
Ушбу ҳолат бўйича кейинроқ Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази расмий изоҳ бериб, бош ҳакам Наим Қосимов тўғри қарор қабул қилганини маълум қилди.
Шу тариқа мусобақа «Пахтакор»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўз тарихида 14-марта чемпионликни қўлга киритган «шерлар» келгуси йили Осиё чемпионлар лигаси 2-турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг