«Пахтакор» афсонаси 78 ёшга тўлди
У болалигида эркин кураш билан шуғулланиб, Ўзбекистон чемпионатига айланган. Бироқ, кейинчалик футболга бўлган меҳр кучлилик қилган
Бугун «Пахтакор» футбол клубининг тирик афсонаси, Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиларидан бири Биродар Абдураимов ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Биродар Ҳасанович Абдураимов 1943 йилнинг 14 майида Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг болаликдан спортга меҳри бўлакча эди. Дастлаб у эркин кураш билан шуғулланиб, кичик ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Бироқ, миллионлар ўйини футболга бўлган қизиқиши кучлилик қилган ва у 17 ёшидан «Пахтакор»нинг асосий таркибида майдонга тушишни бошлаган. Дебют учрашувида «Қайрат» дарвозасини ишғол қилиб, мухлислар меҳрини қозонган. «Пахтакор» учун умумий ҳисобда рекорд миқдордаги ўйинларни ўтказган – 358 та.
Шунингдек, фаолияти мобайнида «Спартак», ЦСКА ва «Мелиоратор» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Мураббийлик фаолиятида Ўзбекистоннинг бир қатор жамоаларида ишлаган. 1994 йилги XII ёзги Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз ғалаба қозонган таркибда Биродар Ҳасанович мураббийлар штабидан ўрин олган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони ҳамда «Шуҳрат» медали соҳиби.
Абдураимов 1968 йилда собиқ Иттифоқ чемпионати олий лигаси, 1972 йилда эса собиқ Иттифоқ чемпионати биринчи лигаси тўпурарига айланган. Собиқ Иттифоқ чемпионатида жами 106 та гол уриб, Григорий Федотов клуби аъзосига айланган» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг