Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин
«Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хом ашёсини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Ўрнатилган тартибга кўра:
2023 йил ҳосилидан бошлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хом ашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;
қўшилган қиймат солиғини пахта хом ашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатига қадар тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади.
2026 йил 1 апрелга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда ҚҚСни ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаган тақдирда юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га уч ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.
2023 йил 5 сентябрга қадар ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хом ашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилади, 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб эса «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилинади.
Ушбу ахборот тизимининг «Агроплатформа»га интеграциялашуви нима беради:
пахта етиштириш соҳасидаги турли иштирокчилар ўртасида маълумот алмашиш ва мувофиқлаштиришни такомиллаштиради;
бу саноатда самарадорлик ва шаффофликни оширишга олиб келади ҳамда бозор тенденцияларини аниқроқ таҳлил ва прогноз қилишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг