Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Марказий Осиё II халқаро турнири якунланди

07:55 28 Ноябрь 2021 Спорт
1234 0

Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ёшлар ўртасида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган Марказий Осиё II халқаро турнири якунига етди. 

Мусобақада Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ёш полвонлар иштирок этдилар.

Турнир эркаклар ўртасида 6 та, қизлар ўртасида 4 та вазн тоифалари бўйича ўтказилиб, ғолиблар пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Кураш федерациясининг Хоразм вилояти бўлимига эса «Дамас» русумли енгил автомашина совға қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер