Озон қатлами ва унинг инсоният учун аҳамияти

13:56 19 Сентябр 2022 Жамият
2035 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 40 ИДУМда «Халқаро Озон қатламини ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Озон қатлами ва унинг инсоният учун аҳамияти» номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда бир гуруҳ экологик фаоллар, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари Озон қатлами бўйича ўзларига керакли бўлган билим-кўникмаларни ҳосил қилишди. 

— Ер доимо Озон қатламига муҳтож. Заминимизда тирик мавжудотлар яшар экан, Озонсиз улар нафас ололмайди. Қуёш нурларининг зарарли қисмини қайтариб, бизга фильтр вазифасини ўтовчи қатламни асрашимиз керак. Ойга бўлган парвозлар, ракеталарнинг озонни ёриб ўтиши ҳам қайсидир маънода қайтариб бўлмас ёриқларни ҳосил қилади. Биз табиатни асрашни Озондан бошлашимиз зарур, — дейди тадбир ташкилотчиси, география фани ўқитувчиси Раъно Умарова. 

Экологик хавфнинг олдини олиш мақсадида 1985 йилда дунёнинг 147 мамлакати иштирокида Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинган. Орадан икки йил ўтгач, 1987 йилнинг 16 сентябрида озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи ҳам имзоланган. Шу кундан эътиборан ушбу сана озон қатламини ҳимоя қилиш халқаро куни сифатида нишонланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?