«Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни молиялаштириш тўхтатилиши мумкин

Илон Маск АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» фаолиятини тугатишни таклиф қилди.
Маскнинг сўзларига кўра, ушбу ахборот хизматлари солиқ тўловчиларнинг пуллари эвазига фаолият юритмоқда ва таҳририятларга ажратилаётган маблағлар самарасиз. У Ҳукумат самарадорлиги департаменти (ДОГE) раҳбари сифатида ортиқча бюрократияни қисқартириш ва давлат харажатларини камайтиришга интилаётганини қайд этган.
«Уларни ёпиш керак. Европа шундоқ ҳам озод, ҳеч ким уларни тингламаяпти. Бу шунчаки ўз-ўзига гапираётган радикал сўлчиларнинг платформасига айланган. Шунга қарамай, ҳар йили америкалик солиқ тўловчиларнинг 1 миллиард доллар маблағини сарфламоқда», деб ёзди Маск ўз «Х» саҳифасида.
Миллиардернинг бу фикри ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзи фойдаланувчилар унинг сўзларини қўлласа, бошқалар бундай қарашларни сўз эркинлигига таҳдид сифатида қабул қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг