Озода Собиржонова бронза учун белгиялик Сарага қарши майдонга чиқади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Озода Собиржонова (-67 кг) бронза медали учун ўтиш баҳсида қатнашди.
Жаҳоннинг 3-рақамли спортчиси сербиялик Александра Перишичнинг финалга етиб бориши Собиржоновага медал учун имконият яратди.
Ўтиш баҳсида Озода таиландлик Сасикарн Тонгчанга қарши кураш олиб борди ва умумий 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бронза учун курашадиган бўлди. Унинг бронза йўлидаги рақиби белгиялик Сара Чаари!
Маълумот учун айтиш мумкинки, Собиржонова Озода Обиджон қизи 2002 йилнинг 7 декабр санасида Жиззах вилояти Зомин туманида дунёга келган.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг