“Ўзметкомбинат” ҳудудида ишчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

“Ўзметкомбинат” АЖ 330 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди. Корхона авто йўл узунлиги 12 километр масофа бўлгани учун ишчиларнинг бир цехдан иккинчисига ёки ишга ўз вақтида етиб келишида қийинчиликлар бўлар эди. Энди эса бу муаммо ўз ечимини топди. Корхона раҳбарияти ишчи-ходимлар учун бепул автобус қатновини йўлга қўйди.
Кун давомида автобуслар 14 та қатновни амалга оширади. Ҳар 15 дақиқада қатнов таъминланади. Ишчи оқими кўпайган вақтларда қўшимча рейслар ҳам йўлга чиқарилади. Смена алмашинувида эса автобуслар янада тез-тез қатнайди.
Янги тизим туфайли 9 мингга яқин металлург энди иш жойига ўз вақтида, хавфсиз ва қулай етиб келади. Автобус йўналишлари кириш-чиқиш дарвозаларини, цехларни, маъмурий биноларни, ошхоналарни ва тиббиёт пунктларини ўзаро боғлайди. Ҳаракат жараёни диспетчер маркази орқали назорат қилинади. Жадвалдаги барча ўзгаришлар ходимларга корпоратив каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тезкор етказилади.
Корхонада хавфсизлик биринчи ўринда туради. Автобуслар мунтазам техник кўрикдан ўтказилади. Ҳайдовчилар учун йўл ҳаракати қоидалари ва фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш бўйича махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Ҳудуд ичидаги пиёдалар йўллари, белгилаш ва ёритиш тизими ҳам янгиланмоқда.
“Иш жараёнида комбинат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда узилишлар бор эди. Яъни транспорт йўқлиги сабабли бир таркибий бўлинмадан бошқасига боришда ўртача ярим соат, ҳатто бир соатлаб пиёда ҳаракатланишга тўғри келарди. Табиийки, бу иш самарадорлигига ҳам, кайфиятга ҳам таъсир қилади. Энди эса эркаклар ҳам, аёллар ҳам ишга ҳам уйга ҳам анча тезроқ етиб кела олади. Йўлдаги чарчоқ йўқолади, ишга ҳам завқ билан киришишади деб ўйлайман“, дейди “Ўзметкомбинат” бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг