Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги таъминланмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигида экин турларини кўпайтириш билан бир қаторда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда вилоятда чорвачиликни кенгайтириш бўйича умумий қиймати 600 миллиард 670 миллион сўмлик 82 та лойиҳа ишга туширилди. Бугунги кунда вилоятда қорамол бош сони 1,7 миллионга етди. Хўжаликларда 326,2 минг тонна гўшт (тирик вазнда) тайёрланиб, 1 миллион 40 минг тонна сут ишлаб чиқарилди.
— Каттақўрғондаги “Агробрединг” чорвачилик фермер хўжалигида ҳозирда 30 бош Голштен зотли қорамоллар парваришланмоқда, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Ҳусниддин Эрназаров. — Яратилган қулай имтиёзлардан фойдаланиб, келгусида чорвачиликни янада кенгайтириш ниятидамиз.
“Етти хазинанинг бири” бўлган паррандачилик соҳасида ҳам вилоят етакчи ўринда туради. Парранда сони ҳозирда 15,3 миллион бошни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107 фоизга ошган. Соҳада 166 минг тонна парранда гўшти етиштирилган. Айни пайтда 213 та паррандачилик хўжалиги фаолият кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, 513 та балиқчилик хўжалиги 1,034 минг гектар сунъий сув ҳавзаси ва 2,3 минг гектар табиий сув ҳавзасида фаолият юритмоқда. Мавсум давомида сув ҳавзаларидан 17,9 минг тонна балиқ овланди. 398 гектар сунъий сув ҳавзалари интенсивлаштирилди. Бу соҳада умумий қиймати 18,7 миллиард сўм бўлган 29 та лойиҳа ишга туширилиб, 185 та иш ўрни яратилди.
Асалари оилалари сони 98 минг донани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 113 фоизга ошди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида 1150 та аҳоли хонадонида тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 11,5 мингдан ортиқ асалари оиласи боқилиши йўлга қўйилди. Бу келгусида халқимизга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни янада ошириш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг