Аномал ёз: Тошкентда ёз соз ўтмоқдами?

Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Хабарингиз бор, «Ўзгидромет» фуқароларни жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани муносабати билан огоҳлантирди.
«Халқ сўзи» фото мухбирлари Тошкент кўчаларида кузатилаётган ёз жазирамасидан фоторепортаж тайёорлади.
«Ўзгидромет»га кўра, ушбу саналарда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари, республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам шу муносабат билан фуқароларга қуёш уришидан сақланиш қоидаларини эслатди.
Билдирилишича, об-ҳавонинг кескин исиб кетиши, айниқса, болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади.
Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин.
Қуёш уриши ёки иссиқ уриши белгилари:
- дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи ва чанқаш кузатилади;
- бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ бўлиб, пульс ва нафас тезлашади. Айрим пайтларда кўнгил айниши ва қусиш кузатилиши мумкин. Терлаш кучаяди, бурундан қон кетиши мумкин;
- юрак-қон томир фаолияти ва нафас олиш кескин бузилади, ҳушдан кетиш ҳолатлари содир бўлади.
Айрим пайтларда тутқаноқ тутиши, алаҳсираш, галлюцинация кузатилиши мумкин.
Қуёш уришининг оғир шаклида тер ажралиши тўхтайди, агарда беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, нафас олиш ва юрак фаолияти тўхташи мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биринчи тиббий ёрдамни тўғри кўрсатиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини, асосийси, киши ўзини йўқотмасдан ҳаммасини тўғри ва тез бажариш кераклигини эслатди.
Шунингдек, Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги барча бирламчи тиббиёт муассасаларида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб 2 852 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.
Вазирлик жазирама кунларда, энг аввало болалар, қариялар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар соғлиғига янада эътиборли бўлишга чақирди.
Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг