«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган тадбиркорларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш назарда тутиляпти – Қонун лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида заргарлик саноатида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар киритилди. Шунингдек, қонун лойиҳаси орқали саноат соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари назарда тутилган.
Хусусан, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар 2027 йилнинг 1 сентябригача мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади. Қимматбаҳо металларни қайта ишловчи корхоналарга заргарлик ишлаб чиқарувчилар учун қимматбаҳо металларни қулай шаклда сотиш ва суверен тангалар ишлаб чиқариш ҳуқуқи берилмоқда. Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларининг хомашё шаклини бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қонун билан юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларини сотиб олиш фаолияти махсус органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши белгиланмоқда. Шунингдек, хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва тошлардан ясалган маҳсулотларни божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз савдога чиқариш тақиқланади. Бу чоралар ички бозорни назорат қилиш ва сифатли маҳсулотларни таъминлашга қаратилган.
Қонуннинг қабул қилиниши заргарлик саноатининг янада ривожланиши, ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Бундай чоралар орқали Ўзбекистон заргарлик соҳасида халқаро бозорда рақобатбардошликни ошириш ва янги имкониятлар яратишни мақсад қилган.
Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди. Қонун заргарлик саноатида инновацион ёндашувлар ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг