Ўзбекистон—Тожикистон парламентлараро алоқалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Осиё хотин-қизлари форуми доирасида Тожикистон Мажлиси Оли Мажлиси намояндагон Раиси ўринбосари Мавсума Муини билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар дўстона ва самимий руҳдаги икки давлат ҳамкорлиги натижасида кўплаб соҳалар ривожланаётганига, айниқса, парламентлараро алоқалар янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, Мавсума Муини Ўзбекистон ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилган Осиё хотин-қизлари форумининг аҳамияти ва унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини таъкидлаб, албатта, ушбу форумда муҳокама қилинган масалалар барча давлатлар учун самарали ечимларни ишлаб чиқишда дастуруламал бўлишига ишонч билдирди.
Бундан ташқари, томонлар икки халқнинг анъаналари, урф-одатлари ўхшашлигидан келиб чиқиб, маданий ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратдилар. Бу ўз навбатида ўзбек ва тожик халқларини бир-бирига янада яқинлаштиришда муҳим восита бўлиши алоҳида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг