Ўзбекистоннинг Ватикандаги янги элчиси тайинланди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Рим Папаси Лев XIV га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ватиканнинг Ҳаворийлар саройида ўтган суҳбат чоғида элчи Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтган. Шу билан бирга, Рим папасига Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Рим папаси Лев XIV ҳам Ўзбекистон Президенти ва халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этган. У Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 33 йил давомида турли миллат ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қаратилган мустаҳкам ҳамкорлик салоҳияти шаклланганини таъкидлаган.
Шунингдек, у Самарқанднинг Шарқ ва Ғарб дунёсига таъсир кўрсатадиган фалсафий ва диний тафаккурнинг йирик маркази сифатидаги аҳамиятига алоҳида эътибор берди. Ўзбекистон анъанавий равишда динлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш тарафдори экани, бу борадаги халқаро ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаётгани таъкидланган.
Учрашув якунида Рим папаси Лев XIV ўзбек халқининг гуллаб-яшнаши учун ибодат қилишини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги дўстлик ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини тилаган.
Маълумот учун, Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси ҳисобланади. Дипломат 2024 йил 9 апрель куни Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширган. Бундан ташқари, у 2025 йил 11 март куни ўриндошлик асосида Андорра ҳамраиси, Франция Президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг