Ўзбекистоннинг Туркиядаги консулхонаси фуқароларни огоҳлантирди

17:33 14 Июль 2022 Жамият
1341 0

Фото: Архив сурат

Туркияга сайёҳлик ва тадбиркорлик мақсадида ташриф буюрувчи ҳамда у ерда вақтинча яшаётган ватандошларимиздан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили фуқароларимиз томонидан паспорт ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларини йўқотиш ёки ўғирлатиш ҳолатлари кўпайганини кўрсатмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси сизларни ҳушёр бўлишга, ҳужжатларингиз ва бошқа қимматбаҳо буюмларингизга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақиради.

Ҳужжатлар йўқолган тақдирда, ўғрилик ёки йўқотиш фактини ҳужжатлаштириш учун дарҳол полиция органларига ва консуллик идорасига мурожаат қилинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?