Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Анқара шаҳрида кенг намойиш қилинди
Туркия пойтахтида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳамда “Uzbekistan Airways“ миллий авиакомпаниясига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Туркия маданият ва туризм вазирлиги, Саёҳат агентликлари иттифоқи, Анқара шаҳри губернаторлиги ҳамда 150 дан ортиқ туристик агентликлар вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар диққатига “Табаррук зиёрат” туризми концепцияси, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби йирик уламоларнинг ислом дунёсидаги ўрни ҳақида маълумот ҳавола этилиб, “Етти пир” зиёратгоҳларининг туризм имкониятлари таништирилди.
Шу билан бирга, тадбир доирасида “Uzbekistan Airways“ миллий авиакомпаниясининг жорий йил 4 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент ва Анқара шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган авиапарвозлари хусусида, шунингдек, Туркиядан мамлакатимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун яратилган имкониятлар ҳамда қулайликлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим қилинди.
Тадбир якунида мамлакатимизда туркиялик сайёҳлар сонини кўпайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг