Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси тайинланди
Фото: Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.
Билдирилишича, кеча, 24 октябрь куни Любляна шаҳрида Ойбек Шахавдинов Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлигида дипломатик протокол бошқармаси бошлиғи Наташа Прахга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
Маълумот учун, Ойбек Шаховдинов жорий йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси этиб тайинланган бўлиб, қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган. 23 октябрь куни эса у Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси этиб ҳам тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг