Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди
Фото: «Дунё»
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Маълум қилинишича, элчи Кипр Президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширган.
Кипр Президенти хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидаги нутқида янги элчиларни самимий қутлаб, уларга ўз вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаган. Шунингдек, у Ўзбекистон билан муносабатлар истиқболларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.
«Ўзбекистон билан икки томонлама, шунингдек Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз» деди Кипр етакчиси.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилнинг 30 майида ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг