Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
Исроилдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Тел Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат қилиб, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 22 июнь соат 3:45 дан 23 июнь 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этган.
Шунга мувофиқ:
- илгари «чекланган фаолият» деб белгиланган ҳудудларда энди «зарур ҳолларда фаолият» тартиби жорий қилинди;
- барча таълим муассасалари ўз фаолиятини тўхтатади;
- барча ишлаб чиқариш корхоналари ёпилади, фақат ҳарбий ва тинч аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган тармоқлар бундан мустасно;
- иш жойига бориш тақиқланади.
«Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз», дейилади элчихона баёнотида.
Шунингдек, фуқаролардан расмий маълумотлардан хабардор бўлиб бориш сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг