Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов 25 ноябрь куни Черногория Президенти Яков Милатовичга ишонч ёрлиқларини топширди. Ушбу тарихий воқеа Черногория пойтахтида, Президент қароргоҳида тантанали маросим доирасида ўтказилди. Тақдимотдан сўнг икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дунё АА» хабар берди.
Президент Яков Милатович Ўзбекистон халқини ижтимоий-иқтисодий ютуқлар билан табриклади ва тинчлик ҳамда фаровонлик тилади. У Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги ташаббусларини юқори баҳолади. Икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги сифат босқичига олиб чиқиш масаласи ҳам муҳокама марказида бўлди.
Черногория раҳбари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратди. У сайёҳлик ва гуманитар алмашинувларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Ушбу йўналишларда салоҳиятни тўлиқ ишга солиш учун томонлар биргаликда ишлашга тайёр эканликларини билдиришди.
Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 19 декабрь куни ўрнатилган. Сўнгги йилларда бу алоқалар янги босқичга кўтарилиб, икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Ойбек Шахавдинов шу йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланган ва яқинда Словениядаги ва Хорватиядаги элчи лавозимларини ҳам қўшиб олиб борган эди. Эндиликда у Черногория билан икки томонлама алоқаларни янги даражага олиб чиқишга масъул бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг