Ўзбекистонликларнинг қанча қисми спорт билан шуғулланмоқда?
2025 йилнинг январь август ойларида жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 68,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши қуйидаги тақсимланган:
- 2021 йил – 60,9 фоиз;
- 2022 йил – 62,3 фоиз;
- 2023 йил – 63,7 фоиз;
- 2024 йил – 67,8 фоиз;
- 2025 йил (январь август) – 68,3 фоиз.
Бундан келиб чиқадики, жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши сўнгги беш йил давомида 7,4 фоизга ортган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг