Ўзбекистонликларнинг қанча қисми шаҳарда яшайди?
Иллюстратив фото
Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг демографик ҳолати бўйича маълумотларни очиқлади.
Унга кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатида аҳоли сони 37,7 миллион киши бўлиб, аёллар 18,7 миллион нафар, эркаклар эса 19 миллион кишини ташкил этган.
Республикада шаҳарларда яшовчи аҳоли 19,2 миллион нафар бўлса, қишлоқларда яшовчилар 18,5 миллион киши экани маълум қилинди.
Шунингдек, 2025 йилнинг илк чораги ҳолатида никоҳлар сони 43,8 мингта, ажримлар эса 11,5 мингта бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонга январь март ойларида хориждан 0,3 минг киши кўчиб келган. Кўчиб кетганлар эса 2,4 минг кишини ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг