Ўзбекистонликлар архитектура хизматлари учун 9,2 триллион сўм сарфлади

12:59 10 Ноябрь 2025 Иқтисодиёт
201 0

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳажми 9,2 триллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимида ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Тошкент шаҳри – 5,6 триллион сўм;
  • Навоий вилояти – 664,8 миллиард сўм;
  • Тошкент вилояти – 583 миллиард сўм;
  • Самарқанд вилояти – 448 миллиард сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 302,2 миллиард сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 245,4 миллиард сўм;
  • Фарғона вилояти – 237 миллиард сўм;
  • Наманган вилояти – 190 миллиард сўм;
  • Андижон вилояти – 188,3 миллиард сўм;
  • Бухоро вилояти – 174,4 миллиард сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 172,3 миллиард сўм;
  • Жиззах вилояти – 168,3 миллиард сўм;
  • Хоразм вилояти – 197,6 миллиард сўм;
  • Сирдарё вилояти – 49,7 миллиард сўм.

Қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга ўсган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер