Ўзбекистонлик ёшлар Жаҳон чемпионатида 10та медалга сазовор бўлди
Хабар берганимиздек, шу йил 13-23 апрель кунлари Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу мусобақа ҳамюртларимиз учун ниҳоятда омадли келди ва якунда ёш боксчиларимиз ЖЧдан нақд 10 (!)та медаль билан қайтадиган бўлишди.
Мусобақанинг сўнгги кунида йигитлар ўртасида 91 кгдан юқори вазн тоифасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров финалда арманистонлик Ованес Папазянга қарши жанг қилди ва рақибини учинчи раундда нокаут ҳолатига туширди.
Таъкидлаш керак, Жаҳонгир жиззахлик таниқли боксчи, Жаҳон кубоги соҳиби Лазизбек Зокировнинг ўғли бўлади. Бундан кўриниб турибди, от изини той босмоқда.
Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 18 нафар боксчи билан (10 нафар йигит, 8 нафар қиз) иштирок этди. Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистонга 10та медаль билан қайтишмоқда.
Қуйида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Йигитлар:
Олтин медаль:
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров,
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров,
Бронза медали:
-69 кг: Аълохон Абдуллаев,
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев,
Қизлар:
Олтин медаль:
-54 кг: Нигина Ўктамова,
Кумуш медаль:
-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева,
Бронза медали:
-57 кг: Цитора Турдибекова,
-60 кг: Дилфуза Бекова,
-69 кг: Хадичабону Абдуллаева,
-75 кг: Соҳиба Рўзметова.
Маълумот учун: Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатидан Варшава – Истанбул – Тошкент авиарейси билан 24 апрелдан 25 апрелга ўтар кечаси соат 01:00да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг