Ўзбекистонлик ёшлар Гиннес рекордини янгилади
18 август куни Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида янги Гиннес рекорди ўрнатилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, боғда 1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, «Гиннес рекордлар китоби»га кирган.
Жараёнда жами 2 минг нафар ёш муҳандис қатнашди. Улардан 1000 нафари ҳудудлардаги олий таълим муассасаларидан, 930 нафари Тошкент шаҳридаги олийгоҳлардан, 50 нафари Президент таълим агентлиги тизимидаги мактаблардан, 20 нафари эса имконияти чекланган ёшлардан иборат бўлди. Улар 25 дақиқа ичида мини-роботларни йиғиб, ҳаракатга келтирганлар.
«Бу жараён нафақат ёшларнинг илмий-техник салоҳиятини намойиш этди, балки уларнинг изланувчанлиги, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва янгилик яратишга бўлган интилишини ҳам ёрқин кўрсатди», дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, аввалги рекорд 2023 йилнинг 23 январида Ҳиндистонда ўрнатилган бўлиб, унда 1 459 нафар 6-синфдан 10-синфгача бўлган ўқувчи бир вақтда мини‑роботларни ясаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг