Ўзбекистонлик таниқли футболчи Тўлаган Исоқов вафот этди
Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий Тўлаган Исоқов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» Тўлаган Исоқовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади ЎФАнинг расмий саҳифасида.
Ўзбек футболиing жонкуяр фидойиси Тўлаган Исоқов ўз умрини футболга бағишлаган. У футболчи сифатида «Пахтакор» жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг