Ўзбекистонлик қиз шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

10:21 24 Ноябрь 2023 Спорт
180 0

Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан аввалжаҳон чемпиони бўлди. Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади. Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди. Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?