Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлардаги иштироки кўриб чиқилди
Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган PISA бошқарув Кенгашининг 55-конгрессида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев қатор хорижий таълим ташкилотлари етакчилари ва экспертлари билан мулоқот олиб бормоқда.
Асосий учрашувлардан бири бугун Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) бош котибининг Таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси, PISA дастурининг ташаббускори ва раҳбари Андреас Шляхер иштирокида бўлиб ўтди.
Усмон Шарифходжаев PISA дастури раҳбари билан ўтказилган суҳбатда таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ишлари ҳамда юртимиз ўқувчиларининг келгуси йилларда мазкур халқаро тадқиқотларда иштироки этиши, натижаларни муҳокама қилиш ва бунда узлуксизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг мазкур халқаро дастурнинг 2025 йилдаги тадқиқотида иштироки, ўқувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш, эрта ёшдаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш бўйича «Baby PISA» тадқиқотида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқилди.
Муҳокамалар натижасига кўра, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 2025 йилда PISA тадқиқот дастурларида иштирок этиши, нуфузли PISA, TALIS каби нуфузли дастурлар бошқарув кенгашининг халқаро даражадаги тадбирларини келгусида Ўзбекистонда ўтказиш бўйича муҳим фикрлар билдириб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг