Ўзбекистонлик ҳайдовчилардан Афғонистонда ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

07:54 22 Октябр 2024 Жамият
160 0

Фото: Транспорт вазирлиги

Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Билдирилишича, Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 000 афғони (тахминан 182 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғимни жорий йил 28 сентябрдан 7 000 афғони (тахминан 106 АҚШ доллари);

Афғонистонга юк автотранспорт воситасини кириши учун аввал 5 000 афғони (тахминан 76 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғим эса 3 500 афғони (тахминан 53 АҚШ доллари) этиб белгиланган.

«Бугунги кунда Транспорт вазирлиги томонидан Трансафғон мультимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувларига қулай шароитлар яратиш, ундириладиган йиғимлар миқдорини оптималлаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер