Ўзбекистонлик футболчилар "CAFA Womenʼs Championship 2022" турнирида ғолиб бўлди

21:30 20 Июль 2022 Спорт
671 0

Архив сурат

Тожикистонда бўлиб ўтган хотин-қизлар ўртасида футбол бўйича "CAFA Womenʼs Championship 2022" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликка эришди.

Мусобақа давомида Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаларини бир хил — 0:6 ҳисобида мағлубиятга учратган вакилларимиз Қирғизистон футболчиларини янада йирикроқ 7:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бош соврин масаласини ҳал қилувчи беллашувда эса футболчиларимиз эронлик рақибларидан 1:0 ҳисобида устун келишди. Учрашувдаги ягона голга ҳамюртимиз Мафтуна Шойимова муаллифлик қилди.

Эътиборли жиҳати, терма жамоамиз мусобақа давомида бирорта гол ўтказиб юбормади.

Маълумот учун айтиб ўтамиз, 2018 йилда ўтказилган ушбу мусобақада ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликка эришган эди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер