Ўзбекистонлик футболчи «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов трансфери учун курашга Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби ҳам қўшилди, деб хабар бермоқда «Fichaches» нашри.
Манбага кўра, «Реал Мадрид» ўзининг марказий ҳимоясини кучайтириш учун бир нечта ўйинчиларни кузатмоқда. Карло Анчелотти жамоасини кучайтира оладиган футболчини излаш скаут Хуни Калафатга ишониб топширилган.
Абдуқодир Ҳусанов тахминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда. «Ланс»нинг асосий ўйинчиси «ПСЖ» ҳамда АПЛнинг бир нечта йирик клублари эътиборини ҳам жалб қилган. Кўринишидан, бу кескин кураш «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» ўртасида бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
«Абдуқодир ўз позициясида Европанинг энг яхши футболчиларидан бири эканини аллақачон исботлади. У ёш ва ҳар куни кучайиб бормоқда. У Европанинг энг яхши клубларида ўйнашга лойиқ. Бизнинг «Ланс» билан жуда яхши муносабатларимиз бор, клуб ҳам футболчи учун энг яхши танловни амалга ошириш тарафдори. Агар трансфер муваффақиятли амалга ошса, клуб ёш футболчига ишонч билдиргани учун муносиб мукофот олади», дейди футболчининг вакили Ғайрат Хасбиуллин АС газетасига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусановни Мадрид жамоасига жалб қилиш вазифаси юклатилган Хуни Калафат жаҳон футболида катта номларни кашф қилган шахслардан бири саналади.
У Винисиус, Валверде, Родриго, Камавинга ва Арда Гулер сингари футболчиларни топган ва клубга олиб келишда асосий вазифани бажарган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг