Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин

Фото: You tube
Франциялик инсайдер Муҳаммад Тучабе-Тер Парижнинг ПСЖ клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдираётгани маълум қилди. Бу ҳақда у ўз Х саҳифасида ёзди.
«ПСЖ бразилиялик ҳимоячи Маркиносга ўринбосар изламоқда ва 20 ёшли Ҳусанов бу позиция учун муносиб номзод», дейди у.
Шунингдек, «Foot01» сайти ўзбекистонлик футболчини эътироф этган ва тез орада уни Европанинг топ-клубларида, жумладан, ПСЖда кўришимиз мумкинлигини қайд этган.
«Абдуқодир Ҳусанов мавсумни яхши бошлади ва уни тез орада Европанинг топ-клубларида кўришимиз мумкин, масалан ПСЖда.
Жамоа асосий ҳимоячиси Кевин Дансонинг жароҳат олганига қарамай, «Ланс» ҳимояси барқарорлик намойиш этмоқда. Жамоа Франция чемпионатида 6 ўйинда атиги 2 та гол ўтказди. Ҳусанов ҳимояда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг