Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Ироқда давом эттиради
Фото: «Эрбил» / Instagram
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Шерзод Темиров фаолиятини Ироқ Юлдузлар лигаси вакили «Эрбил» клубида давом эттиради. Бу ҳақда араб клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Клуб ахборот хизматининг хабарига кўра, Шерзод Темиров билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланади.
26 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи бунга қадар Гонконгнинг «Китчи» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди. Унинг клуб билан шартномаси жорий йилнинг август ойида ўз якунига етди, шу боис у «Эрбил» сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Ҳозирги кунда футболчининг «Transfermarkt» порталидаги нархи 400 минг еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Темиров фаолияти давомида «Насаф», «Машъал», «Пахтакор» каби Ўзбекистон клублари ҳамда Эроннинг «Персеполис» ва «Пайкан» жамоаларида тўп сурган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг