Ўзбекистонлик чавандоз Словакияда ўтказилаётган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

19:45 08 Сентябр 2023 Спорт
1027 0

Конкурс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Словакияда ташкил этилган «Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023» турнирида иштирок этмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзолари шоҳсупага кўтарилишди.

140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Бекзод Қурбонов энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз «Сантос Хипика» тулпорида ушбу муваффақиятга эришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?