Ўзбекистонлик боксчилар Осиёда тенгсиз эканликларини яна бир карра намойиш этишди
БААда бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун эркаклар ўртасида финал жанглари ўтказилди.
10 вазн тоифасидан 7 тасида ҳамюртларимиз қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришди. Уларнинг 6 нафари эса терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни тақдим қилди. Марказий жанг +91 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабаев ўртасида кечди. Жанг давомида тўлиқ устунлик қилган Жалолов якунда яна бир ғалабани тантана қилди, деб ёзади МОҚ матбуот хизмати.
Қуйида ҳамюртларимиз қайд этган натижалар билан танишишингиз мумкин:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Даниял Сабит (Қозоғистон) 5:0
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Амит (Ҳиндистон) 3:2
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Харку Энх-Амар (Мўғулистон) 2:3
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аблайхан Жусупов (Қозоғистон) 3:2
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Абилхан Аманкул (Қозоғистон) 4:1
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Мейсам Гешлаги (Эрон) 3:2
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) 5:0
Шу тариқа, боксчи йигитларимиз ўз йўналишларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Эркаклар жамоамиз ушбу чемпионатни 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медаль билан якунлашди.
Боксчиларимизни, уларнинг мураббийларини ва Ўзбекистон бокс федерациясини Осиё чемпионатидаги яна бир муваффақият билан самимий қутлаймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг