Ўзбекистонлик боксчи йигитлар нега Қозоғистондаги жаҳон кубогига бормади?
Айни кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида «World Boxing» ташкилоти томонидан бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг аёллар терма жамоаси иштирок этмоқда. Шунга қарамасдан, эркаклар терма жамоаси ушбу мусобақада қатнашмаяпти.
Бу масала юзасидан Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, эркаклар терма жамоаси сўнгги пайтларда кўплаб жангларда иштирок этгани сабабли, уларнинг жароҳат олиш хавфини камайтириш ва ортиқча юкламалардан сақлаш мақсад қилинган. Шу боис мураббийлар штаби ўз режаси асосида иш олиб бормоқда.
«Бу мусобақада яхши қатнашиш учун боксчиларни юқори спорт формасига олиб кириш керак. Аммо шу билан бирга, олдинда Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатига оз фурсат қолди. Агар бу мусобақада қатнашиб, кейин яна формага киритиш керак бўлса, бу мураббийлар учун катта муаммо бўлиши мумкин. Шу сабаб, биз асосий эътиборни Ливерпулдаги жаҳон чемпионатига қаратамиз ва режа бўйича ишни давом эттирамиз», — деди Шоҳид Тиллабоев Olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, «World Boxing» ташкилотининг Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 4–14 сентябрь кунлари Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг энг кучли боксчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг