Ўзбекистонлик 15 ёшли қиз Паралимпия ўйинлари кумуш медалига эга чиқди

08:06 07 Сентябр 2024 Спорт
333 0

Фото: Паралимпия қўмитаси

Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Кеча, 6 сентябрь куни пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F46 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Мазкур йўналишда Ўзбекистон делегациясининг 15 ёшли аъзоси Шаҳина Йигиталиева 43,12 метр натижа қайд этди ва кумуш медални қўлга киритди.

Фото: Паралимпия қўмитаси

Маълумот учун, Шаҳина Йигиталиева Ўзбекистон делегацияси таркибидаги энг ёш спортчи ҳисобланади. У 2008 йил 16 октябрда туғилган.

Биринчи ўрин 43,77 метр натижа билан венесуэлалик Морилло Гил Наибис Даниелага, учинчи ўрин эса буюк британиялик Арнолд Ҳоллига насиб қилди (40,59 метр). Шунингдек, ушбу йўналишда қатнашган яна бир ўзбекистонлик спортчи Розия Эргашева 35.98 метр натижа кўрсатган ҳолда 9-ўринни эгаллади.

Шаҳинанинг натижаси орқали делегация ҳисобидаги медаллар сони 23 тага етди (9 та олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза) ва бу билан Ўзбекистон онлайн медаллар жадвалидаги ўрнини (12-ўрин) мустаҳкамлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?