Ўзбекистонга ортда қолган 8 ой давомида 7,5 миллион сайёҳ келди
2025 йилнинг январь-август ойларида жами 7,5 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг ортда қолган 8 ойи мобайнида Ўзбекистонга Қирғиз Республикасидан 2 миллион 164 минг 521 нафар сайёҳ келган. Шунингдек, Қозоғистондан 1 миллион 769 минг 910 нафар, Тожикистондан 1 миллион 699 минг 984 нафар, Россиядан эса 663 минг 296 нафар фуқаролар ташриф буюрган.
Бундан ташқари, Афғонистон 304 минг 510 нафар, Туркманистондан 243 минг 512 нафар, Хитойдан 135 минг 408 нафар, Туркиядан 113 минг 109 нафар, Ҳиндистондан 42 минг 256 нафар, Корея Республикаси 30 минг 39 нафар ҳамда бошқа давлатлардан 349 минг 849 нафар сайёҳ турли мақсадларда мамлакатимизга келган.
Маълумотларга кўра, январь-август ойларида 5 миллион 166 минг 373 нафар чет эл фуқаролари қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Умумий ташриф буюрувчилар сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
- сайёҳлик – 1 миллион 148 минг 469 нафар;
- хизмат юзасидан – 837 минг 535 нафар;
- тижорат – 287 минг 747 нафар;
- даволаниш – 62 минг 054 нафар;
- ўқиш – 14 минг 216 нафар.
Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,5 миллион нафарга ёки 49,1 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг