Ўзбекистонга Хитойдан 100 та агродрон олиб келинди

15:43 15 Март 2026 Жамият
487 0

Видеодан кадр

Ўзбекистонга Хитойдан 100 та замонавий агродрон олиб келинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур дронлар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида Хитойда ишлаб чиқарилган.

Уларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда. Хусусан, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг 30 нафар мутахассиси дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда. Келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер