Ўзбекистонга эркак сайёҳлар кўпроқ келганми ёки аёллар?

11:51 13 Февраль 2026 Welcome to uzbekistan
252 0

2025 йилда Ўзбекистонга туристик мақсадларда 11,7 миллион нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳларнинг 6 404 283 нафарини эркаклар, 5 275 345 нафарини эса аёллар ташкил қилган.

Туристларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича кўриниш олган:

  • 0–18 ёш – 1 479 729 нафар;
  • 19–30 ёш – 1 924 358 нафар;
  • 31–55 ёш – 5 923 793 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар – 2 351 748 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йил давомида мамлакатимизга 200 та давлатдан сайёҳлар келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?