Ўзбекистонга даволаниш учун ташриф буюрганлар сони 80 фоизга ошган

10:10 26 Ноябрь 2024 Иқтисодиёт
387 0

2024 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони 90,7 минг кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,3 минг кишига ёки 80,1 фоизга кўпайганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, даволаниш учун ташриф буюрганларнинг катта қисми Тожикистон фуқаролари бўлиб, уларнинг сони 69 минг 111 нафарни ташкил қилди. Қозоғистондан келганлар сони 10 минг 536 нафарга етган бўлса, Қирғиз Республикасидан келган қўшниларимиз сони 8 минг 464 нафарни ташкил этди.

Шунингдек, Россиядан 1606 нафар, Туркманистондан 764 нафар ва Афғонистондан 388 нафар фуқаро даволаниш учун Ўзбекистонни танлаган. Бундан ташқари, Туркия ва Украинадан ташрифлар тегишлича 36 ва 16 нафарга етгани қайд этилган.

АҚШ ва Озарбайжондан келганлар сони мос равишда 13 ва 12 нафарни ташкил этди. Шунингдек, бошқа давлатлардан 65 нафар фуқаро даволаниш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу давлатлардан келганлар сони нисбатан кичик бўлса-да, Ўзбекистоннинг глобал даражада тиббий туризм маркази сифатида танилишига ишора қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?