Ўзбекистонга 10 ойда 9,7 миллион нафар турист келди
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Қирғиз Республикаси – 2,8 миллион нафар;
- Қозоғистон – 2,3 миллион нафар;
- Тожикистон – 2,2 миллион нафар;
- Россия – 851,9 минг нафар;
- Афғонистон – 388,2 минг нафар;
- Туркманистон – 308,9 минг нафар;
- Хитой – 217,7 минг нафар;
- Туркия – 148,1 минг нафар;
- Ҳиндистон – 66,1 минг нафар;
- Корея Республикаси – 41,6 минг нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 миллион нафарга ёки 50 фоизга ошган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич қарийб 6,5 миллион нафарни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг