Ўзбекистондаги илк глобал экотуристик лойиҳа тақдимоти ўтказилди

Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида «Чодак-Эко ҳудуди» ташкил этиш масалаларига бағишланган тақдимот ва давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир аввалида кўплаб хорижий давлатларда иш тажрибаси эга бўлган халқаро эксперт Нодирабегим Муҳаммадалиева «Чодак-Эко ҳудуди» концепцияси ҳақида маълумот берар экан, бу лойиҳанинг Ўзбекистонда ўхшаши йўқлигини таъкидлаб ўтди.
— Чодак ҳар томонлама жипс, икки тоғ ўртасида жойлашган компакт қишлоқ. Бу ерда экоҳудудни ташкил этиш нисбатан анча осон бўлишини билган ҳолда шу ишга қўл урдик. Агар худди шу лойиҳани Қашқадарё ёки Сурхондарёда амалга оширадиган бўлсак, камида 3-4 йил вақт кетади. Биз эса Чодакда буни узоғи 1,5 - 2 йилда амалга оширишни кўзда тутмоқдамиз, — деди у.
Лойиҳага кўра Чодакда барпо этилаётган Apart Hotel Kosmos дам олиш мажмуасида экомеҳмонхона барпо этиш кўзда тутилган.
— Чодак ҳозирга қадар ҳам сайёҳларни ўзига жалб этиб келаётган ажойиб маскан, — дейди Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов. - Биргина 2019 йил дам олиш мавсумида давомида унга 500 мингдан ортиқ меҳмон келди. Бу кўрсаткич бир кунда 5000 гача етди. Айни пайтда ҳудудда 400 дан ортиқ дам олиш масканлари мавжуд. 4500 йиллик тарихга эга қишлоқнинг бой маданий мероси, меъморий обида ва зиёратгоҳлари ҳамда сўлим табиатидан унумли фойдаланган ҳолда сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, инфратузилма ва коммуникация воситаларини жаҳон талабларига мослаш ишлари кетмоқда. Бу амалга ошираётган ишларимиз дебочасидир.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг